Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги омборхонадан 70 миллион сўмлик шимларни ўғирлаган шахс ушланди

Тошкентдаги омборхонадан 70 миллион сўмлик шимларни ўғирлаган шахс ушланди

Фото: «News.yandex.com»

25 ёшли Дониёр Х. Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, «Тошкент» савдо марказидаги омборхонадан моллар ўғирлангани ҳақида хабар берди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тергов тадбирлари давомида аниқланишича, 11 январь кунидан 16 январга қадар бўлган давр оралиғида номаълум шахс калит танлаш йўли билан омборхонага кириб, жами 71.200.000 сўмлик эркаклар шимларини ўғирлаб кетган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, гумонланувчи тез орада аниқланиб, муқаддам судланган 28 ёшли Улуғбек Ф. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг