Тошкентда терговдан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари фирибгарликда гумонланувчи ва терговдан яшириниб юрган шахсни қўлга олишди.
Зафар Ж.нинг аризасига кўра, жорий йилнинг апрель ойида Тохир Т. металл маҳсулотларини етказиб бериш баҳонасида Зафар Ж.дан 6 млн 600 минг сўм олган. Аммо келишилган муддатда Зафар ҳеч қандай металл маҳсулотларини олмаган. Пуллар ҳам қайтариб берилмаган.
Мазкур факт асосида жорий йилнинг 28 июль куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 1 қисми («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчининг турар жойини аниқлаш учун Учтепа тумани ИИО ФМБ жиноят қидирув хизматига алоҳида топшириқлар берилди. Гумонланувчи прописка қилинган манзилида яшамас эди.
2020 йилнинг 4 сентябрь куни Тохир айбланувчи сифатида жиноят ишига сиртдан жалб қилинди, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинди. 2020 йилнинг 1 октябрь куни тезкор-тергов тадбирлари натижасида Тохир Т. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter