Тошкентда сохта диплом ваъда қилган коллеж директори ўринбосари ушланди
Шу йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳри, Сергели туман прокуратурасига келиб тушган хабарга асосан 37 ёшли коллеж директори Илҳом Т. 1500 АҚШ доллари миқдорида пул олаётганида қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
У ўзининг танишлари орқали 33 ёшли Шаҳноза Ю.га укаси номига коллежни тамомлагани ҳақида диплом тайёрлаб беришни ваъда қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-бандига («Фирибгарлик») мувофиқ жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter