Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда педофил 16 йилга қамалди

Тошкентда педофил 16 йилга қамалди

Етти ёшли болага нисбатан жинсий жиноят содир этган шахс 16 йилга қамалди. 

Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар бермоқда.

Ташкилот Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида болага (2017 йилда туғилган) нисбатан содир этилган жинсий жиноят (ЖКнинг 119-моддаси, 4-қисми) юзасидан ўтказилган суд процессида боланинг қонуний манфаатлари нуқтаи назаридан иштирок этган.

Суд мазкур оғир жиноятни ҳар томонлама, холисона ўрганган равишда, ишдаги далиллардан ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчини айбли деб топди ҳамда унга амалдаги қонун доирасидаги қатъий жазо чораси – 16 йил озодликдан маҳрум қилиш (қаттиқ тартибдаги колонияларда ўташ) жазосини тайинлади, дейилади хабарда.

Эътиборлиси, бундай тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига биноан, мазкур ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг маҳкумга нисбатан жазони юмшатиш ҳеч бир чораси қўлланилмайди ва у жазони тўлиқ ўтайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг