Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда босқинчилик қилган аёл ва эркак 6 йил ўтиб ушланди

Тошкентда босқинчилик қилган аёл ва эркак 6 йил ўтиб ушланди

Тошкент шаҳрида 2014 йилнинг 16 июль куни тунда номаълум эркак ва аёл отвёртка ва тош билан қуролланиб, Олмазор тумани Беруний Б-1 даҳасида 38 ёшли Б.Х. бошқарувида бўлган «Spark» русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтиришади.

Улар Б.Х.нинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, унинг бош қисмига ўзлари билан олиб келган тош билан уриб, унга тегишли бўлган 100.000 сўм миқдордаги пулларни олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми, «а,б» бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят бўйича жабрланувчининг сўзидан жиноят содир этган аёлнинг субъектив портрети (фоторобот) тузилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни содир этган аёл 35 ёшли Г.А. эканлиги аниқланиб, ушланган ҳамда айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан «гаров» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов жараёнида, айбланувчи Г.А. нинг жиноий шериги Навоий вилоятида туғилган 28 ёшли Т.С. эканлиги аниқланган. Т.С. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процесуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг