Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 34 ёшли тадбиркор аёвсиз калтакланди (видео)

Тошкентда 34 ёшли тадбиркор аёвсиз калтакланди (видео)

Фото: «UzNews.uz»

Сурхондарёда бўлаётган Бахшилар фестивалига либослар тўқиб берган тадбиркор ўнлаб кишилар томонидан аёвсиз калтакланган ва унга жиддий жароҳат етказилган, деб хабар берди «UzNews.uz».

Тошкент шаҳри Учтепа туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ва кашта, миллий либослар безагини яратиш билан шуғулланувчи Анвар Ражабовнинг цехига бир неча нафар номаълум кишилар қўлларида бита, арматура ва бошқа темир бўлаклари билан келиб токи аянчли ҳолга келгунигача калтаклашган.

У шошилинч тарзда Чилонзор туманидаги шифохонага етказилган ва ҳамон оғир аҳволда шифохонада ётгани, бу ҳолатни прокуратура органлари ҳали тўлиқ ўз назоратига олмагани ҳамда тадбиркорни калтаклаганлар унинг олдига келиб нима сабабдан ИИВга мурожаат қилгани юзасидан изоҳ сўраётгани ҳамда калтаклаганларнинг кучли танишлари калтакланган тадбиркорни тезроқ шифохонадан чиқишини талаб қилишаётгани айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг