Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 2,5 млрд сўмни ўзлаштирган раҳбар аниқланди

Тошкентда 2,5 млрд сўмни ўзлаштирган раҳбар аниқланди

Сергели туманида 2,5 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «I-A» МЧЖ раҳбари ва бошқалар банк филиалидан эҳтиёт қисмларни сотиб олиб, савдо фаолиятини кенгайтириш учун ажратилган 2,5 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига I.T. МЧЖ томонидан эҳтиёт қисмлар етказиб берилмаган бўлсада, гўёки эҳтиёт қисмлар етказиб берилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ушбу кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг