Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 18 ёшли қиз 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Тошкентда 18 ёшли қиз 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Видеодан лавҳа

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 2004 й.т. қиз ижтимоий тармоқлар орқали диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолади.

Қайд этилишича, дастлаб у 2021 йилнинг июнь ойида «Telegram» мессенжерида шахсий аккаунт очиб, террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Абдуллох Зуфар», «Абдуллох Бухорий», «Содиқ Самарқандий» ва бошқаларнинг маърузаларини тинглайди.

«Натижада қизнинг онги заҳарланиб, экстремистик ташкилотларнинг ноқонунийлигини англаган ҳолда, уларнинг аъзолари билан виртуал мулоқотга киришади. Алал-оқибатда Сурияга бориб, у ердаги «Ислом Давлати» террористик ташкилоти сафига қўшилишни мақсад қилади.

Бунинг учун у ота-онасидан яширган ҳолда, ўзига хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиради ҳамда тилла зирагини сотиб, сафар учун жамадон харид қилади ва унга кийим-кечакларини жойлаб, танишининг уйига яшириб қўяди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қизнинг режаси амалга ошмасдан, жорий йилнинг март ойида у қўлга олинади ва жиноят иши қўзғатилади», дейилади ДХХ хабарида.

Суд ҳукмига кўра, 18 ёшли қиз Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг