Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрткўлдаги ваҳший қотиллик фош этилди

Тўрткўлдаги ваҳший қотиллик фош этилди

Иллюстратив фото

Ҳафта аввал сайтимизда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида 79 яшар аёл ўз хонадонида ўлдириб кетилгани, унинг набираси эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани хабари берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича ҳолат бўйича Тўрткўл тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида 29 яшар Ж. С. қўлга олинган. У шу йилнинг 29 ноябрь куни ўғирлик қилиш мақсадида хонадонга кириб, аёлни ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиргани ҳамда пул ва 2 дона уяли телефон аппаратини олиб кетгани аниқланди. Воқеа жойида бўлган марҳуманинг 22 яшар набираси эса олган жароҳатлари сабаб  касалхонада вафот этади.

Айни пайтда  суднинг ажрими билан Ж. С.га «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг