Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркор аямай калтакланди — расмий муносабат

Тадбиркор аямай калтакланди — расмий муносабат

Фото: «1nsk.ru»

2021 йил 9 август куни соат 16:30 ларда Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан туман ИИБ навбатчилик қисмига фуқаролар Н.К. ва Т.М. турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан мурожаат қилгани маълум қилинган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат туман ИИБ Навбатчилик қисмидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2021 йил 9 август куни соат 15.00 ларда Яккабоғ туманидаги қурилиш моллари бозорида якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи Н.К. билан фуқаро Т.М. ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида ҳар иккаласи ҳам тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари Яккабоғ тумани ИИБ томонидан олиб борилмоқда. Текширув якуни билан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг