Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик қандай жазоланади?

Светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик қандай жазоланади?

Фото:«Xabar.uz»

«Ҳуқуқий ахборот» канали светофор ва  йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи белгисига бўйсунмаслик бўйича қандай жазо тайинланиши ҳақида эслатди.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида (405 минг 460 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш баравари (1 млн 13 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг