Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Spark»да 54 та жарима аниқланди. Қарздорлик энди тўланганида ортидан яна иккита жарима келди

«Spark»да 54 та жарима аниқланди. Қарздорлик энди тўланганида ортидан яна иккита жарима келди

Тошкент шаҳрида «Spark» автомашинаси ҳайдовчиси Б.А. йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай ҳаракатлангани сабаб 54 бор радар ва камераларга тушгани аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг қарорларига асосан қарздордан маъмурий жаримани ундириш МИБнинг Олмазор туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Қарздор фуқаро 2022 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар содир этган қоидабузарликлари 14 млн. 500 минг сўмга етган. Бироқ, у мазкур жарималарни ўз вақтида қоплашни ўйламай, йўлларда ҳаракатланиш пайтида қайта-қайта қоидани бузиб келган.

Қарздорлик тўланмаса «Spark» жарима майдонидан жой олиши керак. Чунки, хатланиб, онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилади. Бюронинг Олмазор туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган  мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, қарздор фуқародан  14,5  млн. сўмлик маъмурий жарима ундирилган.

«Ўрганган кўнгил» деганларидек, қарздан энди қутилган ҳайдовчининг яна иккита янги жаримаси ундирув учун бўлим иш юритувига келиб тушган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг