Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиқчи ва унинг 14 нафар жиноий шериги судда жавоб бермоқда

Солиқчи ва унинг 14 нафар жиноий шериги судда жавоб бермоқда

Фото: Xabar.uz

Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро йиғилишида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев банк тизимидаги маблағларни талон-торож қилиш, банк хизматларини кўрсатиш, айниқса, кредит ажратишдаги суиистеъмолчилик ҳолатларини қаттиқ танқид остига олганини айтиб ўтгандик.

Ачинарлиси, ижтимоий йўналишга ажратилган бюджет маблағлари муҳтожларга етиб бормасдан, айрим банк мансабдор шахслари томонидан талон-торож қилинмоқда.

Биргина «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида сўнгги икки йилда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 1,7 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари банк мансабдор шахслари томонидан талон-торож қилинган.

«Миллий банк»нинг Шаҳрихон филиали раҳбари Р. ва касса мудири Д. 19 нафар фуқаро номига қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, имтиёзли кредит маблағларидан 378 млн. сўмини шахсий манфаатлари учун ўзлаштириб юборган.

Ўтган икки йилда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлиги учун 31 нафар солиқ ходимлари ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Масалан, Данғара тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари Т. пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ тузган. Уюшган гуруҳ бошқа фуқаролар номига 22 та сохта фирмаларни очиб, уларга норасмий раҳбарлик қилиб келган.

Ушбу фирмаларда 268 млрд. сўмлик ноқонуний пул айланмалари амалга оширилиб, 19 млрд. сўм солиқ тўловидан қочишга эришилган, шунингдек жиноий йўл билан топилган 200 млн. сўм легаллаштирилган.

Ҳозирда Т. ва унинг 14 нафар жиноий шериклари судда жавоб бермоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг