Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ судья қандай жиноятларда айбланаётгани маълум қилинди

Собиқ судья қандай жиноятларда айбланаётгани маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали  туман судининг собиқ судьяси Ш. Ю. жиноят иши бўйича гумондор сифатида жалб қилингани хабар қилинганди.

ДХХ маълумотига кўра, 2023 йилнинг 5 декабрь кунига қадар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди лавозимида ишлаган шахс ушбу лавозимда бўлиши даврида, ўз иш юритувида бўлган қурилиш фирмаси раҳбари ва бошқаларни Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблашга оид жиноят ишини кўриб чиқиши жараёнида ҳокимият ҳаракатсизлиги, далилларни сохталаштириш, адолатсиз ҳукм чиқариш ҳамда товламачилик каби жиноятларини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ЖИБ Сергели туман судининг собиқ судьясига нисбатан Жиноят Кодексининг 165, 208, 2301 ва 231-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг