Сирдарёда фермер хўжалиги раҳбари қўлга тушди
Ховос туманида ижарага берилган ер майдонини 38 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «X.A.» фермер хўжалиги раҳбари З.Т. хўжаликка ижара шартномасига асосан Ховос тумани ҳудудидан узоқ муддатга ажратилган 15 гектар яйлов ер майдонини фуқаро Ў.га фирибгарлик йўли билан 38 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter