Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда экстремистик гуруҳ аниқланди

Сирдарёда экстремистик гуруҳ аниқланди

Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Мирзаобод туманида яшовчи, 1998–2004 йиллар орасида туғилган 4 нафар фуқаро интернет тармоғи орқали жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этганликлари аниқланди.

Жумладан, 2002 йилда туғилган М.А. бошчилигидаги ушбу экстремистик гуруҳга 1998 йилда туғилган М.Б., И.А. ҳамда 2004 йилда туғилган Р.М. аъзо бўлишиб, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб этувчи материалларни Telegram мессенжери орқали тарқатиб келганлар.

Ушбу шахслар муқаддам бир маҳаллада истиқомат қилган ва ҳозирда Сурия ҳудудидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилган 1994 йилда туғилган И.А. ва 1987 йилда туғилган А.Н. билан интернет орқали алоқа боғлаб, уларнинг таъсирида экстремистик мазмундаги аудио-видеоматериалларни яқин танишлари орасида тарқатиш ва тарғиб қилиш билан шуғулланиб келганлар.

Тўпланган материаллар асосида мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг