Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифохонада беморнинг пулини ўмарган шахс аниқланди

Шифохонада беморнинг пулини ўмарган шахс аниқланди

Фото: «Zhukvesti.ru»

2021 йил 8 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Музработ тумани «Янги ҳаёт» маҳалласида яшовчи М.Ўғилшод туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда шу куни туман марказий шифохонасининг «Терапия» бўлимида даволанаётган онаси, шу манзилда яшовчи, М.Роиланинг сумкасида бўлган 390.000 (уч юз тўқсон минг) сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи Т.Сайёра содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг