Шахсни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали ёзмоқда.
Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш ёки бунга суиқасд қилиш даражасига етказиш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
- моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан;
- вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
- бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
- телекоммуникация тармоқлари, Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter