Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 300 миллион сўмга ер сотмоқчи бўлган фермер қўлга олинди

Самарқандда 300 миллион сўмга ер сотмоқчи бўлган фермер қўлга олинди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига 1983 йилда туғилган З.А. ариза билан мурожаат қилиб, Булунғур туманида яшовчи, фермер хўжалигида раис бўлиб ишловчи М. исмли шахс, ўзининг фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан фуқаро З.А.га балиқчилик билан шуғулланиши учун 20 гектар ер майдонини 300.000.000 сўмга сотишга келишиб, олдиндан 50.000.000 сўм миқдордаги пулларни талаб қилганлигини маълум қилиб, М. исмли шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Булунғур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1960 йилда туғилган М.А. хизмат мавқеидан фойдаланиб ариза муаллифи З.А. дан 300.000.000 сўмдан 50.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Манба: iiv.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг