Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон ДСБ амалдори суд қилинди

Қорақалпоғистон ДСБ амалдори суд қилинди

Фото: «saliq.uz»

Ижтимоий тармоқларда «Қорақалпоғистон ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳудудий ДСИ бошлиқларидан пул олганлиги, давлат ва жамият манфаатларига 31,5 млрд сўм зарар етказилишига сабабчи бўлганлиги, прокуратура тақдимномасига кўра унга нисбатан интизомий чора кўрилиши белгиланганлиги» ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, судланувчи Ю.С.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан мазмунан кўриб чиқилган.

Суднинг 18.04.2022 йилги ҳукмига кўра, Ю.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, 1 йил 6 ой муддатга Солиқ органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳамда ҳар ойлик иш ҳақисининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаш йўли билан 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг