Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқонда саккизта «NEXIA 3» хатланди

Қўқонда саккизта «NEXIA 3» хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2021 йил 27 августдаги, қарздор корхонадан ундирувчи АТБ «ASIA ALLIANS BANK» фойдасига 1 млрд. 393 млн. 204 минг сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан иш қўзғатилиб, қарздор огоҳлантирилган ва унга ихтиёрий муддат берилган.

Қарздор томонидан суд қарори ижроси бажарилмагач, давлат ижрочилари томонидан ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан жорий йилнинг 14 июль куни ҳамкорликда ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли гаров мулки бўлган 8 та «NEXIA 3» автотранспорт воситалари жарима майдонига олиб кирилди ва хатланди.

Ҳозирда мазкур хатланган автотранспорт воситаларини аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг