Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқон давлат педагогика институти ёшлар етакчиси ва факультет декани ушланди

Қўқон давлат педагогика институти ёшлар етакчиси ва факультет декани ушланди

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда танишини ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул олган шахслар ушланди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Қўқон давлат педагогика институти ёшлар етакчиси Б.Х. ва факультет декани В.Х.лар фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаро З.С.нинг ишончига кириб унинг таниши А.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Худди шундай ҳолат Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳам фош бўлган. Маълум қилинишича, фуқаро Ж.П. фуқаро Б.Х.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 8 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг