Қонликўлда ёлғиз кетаётган йўловчиларга ҳужум қилган шахс қўлга тушди
2021 йилнинг 3 февраль кунидан 6 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманининг турли МФЙ ҳудудларида ёлғиз кетаётган йўловчиларга нисбатан талончилик содир этган. У 40 ёшли Парахат К.га тегишли нархи 1 500 000 сўмлик, 39 ёшли Азамат Р.га тегишли нархи 1 200 000 сўмлик ҳамда 36 ёшли Кайрат К.га тегишли нархи 1 200 000 сўмлик уяли телефон аппаратларини очиқдан-очиқ тортиб олиб ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Қонликўл тумани Наврўз МФЙда яшовчи 32 ёшли Женисбай Д. содир этиб, қўлга киритган иккита уяли телефон аппаратларини бошқа туман ҳудудида сотиб юбориб, яна битта телефон аппаратини сотиш мақсадида олиб юрганлиги аниқланиб, уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қонликўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Женисбай Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «а» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter