«Қодиров иши»нинг қолган фигурантлари ҳақида маълумот берилди
Маълумки, Рашид Қодиров ва бошқаларга нисбатан юритилган жиноят ишининг бир қисми бўйича (13 нафар шахсга нисбатан) айблов ҳукми чиқарилиб, жиноий гуруҳ раҳбари дейилган собиқ бош прокурор 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.
«Қодиров иши» номи билан тилга тушган мазкур жиноят ишининг яна 11 нафар фигурантлари-чи? Уларга нисбатан олиб борилаётган жиноят иши айни пайтда қайси босқичда?
«Xabar.uz»нинг шу мазмундаги сўровига Бош прокуратура матбуот хизматидан қўйидагича жавоб олинди. Унга кўра: «...Мазкур жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукмининг айбловига таъсир кўрсатмайдиган қисми қолган шахсларга нисбатан алоҳида жиноят иши сифатида иш юритувига ажратиб олинган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда».
Шунингдек: «Р.Қодиров ва бошқаларга нисбатан жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар судининг ҳукми қонуний кучга кирган. Ҳукмга нисбатан (бугунги кун ҳолатига) прокуратура томонидан протест келтирилмаган».
Демак, «Қодиров иши» бўйича чиқарилган ҳукмга нисбатан прокуратуранинг ҳозирча эътирози йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter