Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизлар ётоқхонаси олдидаги «ҳунари» учун 62 ёшли эркак қамалди

Қизлар ётоқхонаси олдидаги «ҳунари» учун 62 ёшли эркак қамалди

Ижтимоий тармоқларда номаълум эркак кишининг жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлигини акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 24 май куни тахминан соат 15.00 ларда Учтепа туманида жойлашган олийгоҳлардан бирининг қизлар учун мўлжалланган ётоқхонаси олдида, 1961 йилда туғилган З.Э. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан майда безорилик содир этган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро З.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг