Қиз болага нисбатан талончилик қилган шахс ушланди
Шу йилнинг 4 март куни тахминан соат 14.50 да Мирзо-Улуғбек тумани Ц-1 массивидаги 17-сон уйнинг яқинида номаълум шахс қиз боланинг бўйнидан қимматбаҳо металлдан ишланган 5 млн сўмлик занжирини юлиб қочгани ва у қидирилаётгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жиноят содир этгани учун қидирувга эълон қилинган шахс қўлга олинган.
ИИББ жиноятчининг турар жойини аниқлашда кўмаклашган фуқароларимизга миннатдорчилик билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter