Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги шахслар узоққа қочиб кетишолмади

Қидирувдаги шахслар узоққа қочиб кетишолмади

Фото: «News.yandex.com»

2020 йил 12 ноябрь куни Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган «Қидирув» тадбири давомида Ўз.Р ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1979 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили ва Ўз.Р Миллий Гвардияси Наманган вилояти бўйича бошқармаси ЖТТваҚХ бўлим бошлиғи томонидан Наманган шаҳар 5-кичик туман ҳудудида ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган, дея маълум қилди Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Яна бир қидирувда бўлган шахс Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

12 ноябрь куни Бухоро вилояти Жондор тумани ИИБ Жиноят қидирув хизмати тезкор ходимлари томонидан ўтказилган «Қидирув» тадбири давомида Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, суд органларидан яшириниб юрганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Жондор тумани суди томонидан 3 ноябрь кунидан бери қидирув эълон қилинган, Жондор тумани Эроншо қишлоғида рўйхатда турувчи, 1990 йилда туғилган А.Т. Тошкент шаҳри ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган ва Бухоро вилояти ИИБ Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг