Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги шахс Россияда қўлга олинди

Қидирувдаги шахс Россияда қўлга олинди

Ўзбекистонда бир неча ой давомида қидирувда бўлган шахс Санкт-Петербургда қўлга олинди. Бу ҳақда «Фонтанка.ру» нашри Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармалари хабарларига асосланиб маълум қилди.

Қайд этилишича, 25 ёшли ушбу фуқаро 2020 йилнинг ёзида бир неча шахс билан бирга озиқ-овқат дўкони эгасига таёқ ва биталар билан ҳужум қилган.

Ҳодисанинг деярли барча иштирокчилари зудлик билан қўлга олинган. Фақат 25 ёшли У.Т. Россияга қочиб кетишга улгурган. Петербургда у қурилиш-монтаж ишлари билан шуғулланиб юрган.

У.Т. Санкт-Петербург жанубидаги ижара уйида 17 март куни «Гранит» махсус тезкор отряди томонидан қўлга олинган.

Қўлга олинган фуқаро ҳудудий полиция бўлимига келтирилган. Айни пайтда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг