Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирув операцияси: автотранспорт воситалари Ғузордан топилди

Қидирув операцияси: автотранспорт воситалари Ғузордан топилди

Фото: МИБ

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув бўлим ходимлари томонидан қарздор жисмоний ва юридик шахсларнинг мол мулклари ва уларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларини қидириб топиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Янгийўл туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг қарздор чорва маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланувчи корхонадан, ундирувчи «Туронбанк»нинг Зангиота филиали фойдасига қарз ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага  тегишли мол мулклар ўрганилган.

Аниқланишича, қарздор МЧЖ га тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган CHANG AN русумли 2 та автортранспорт воситаси бўлган. Лекин ижро жараёнлари давомида ушбу транспорт воситаларини қаердалигини топишнинг имкони бўлмаган. Шу сабаб давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда мазкур мол-мулкка нисбатан қидирув эълон қилиш бўйича қарор қабул қилган.

Қидирув бўйича қарор Тошкент вилояти бошқармасининг қидирув бўлимига йўналтирилган. Бўлим ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилиши натижасида қидирувдаги юк машиналари Қашқадарё вилоятида эканлиги аниқланган.

Ички ишлар ва ЙҲҲБ ходимлари билан ўтказилган қўшма рейдлар натижасида қарздор корхонага тегишли юк машиналари Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидан топилган ва жарима майдонига жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг