Қашқадарёда тартибсизлик уюштирган ишчиларга нисбатан жиноят иши очилди
Шу йилнинг 21 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Enter Engineering компаниясининг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи-ходимлар томонидан норозилик уюштирилгани акс этган видео тарқалганди.
Масъул раҳбарларнинг завод ишчилари билан учрашувидан сўнг норозиликнинг асосий сабаби маълум қилинганди.
Маълум бўлишича, вилоят ИИБ томонидан ҳолат юзасидан тергов ўтказилиб, етказилган зарар ўрганилган ва норозилик намойиш қилган иштирокчиларига нисбатан жиноят иши очилган.
Норозиликларда иштирок этган ишчиларга нисбатан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «в» банди ва 277-моддасининг 2-қисми «б,в,е» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида,намойишларда безорилик йўли билан корхонанинг жуда кўп миқдордаги мулкига шикаст етказилган.
«19 турдаги 14 млн 320 минг сўмлик кузатув камералари, 9 дона ҳар хил турдаги жами 4 млн 365 минг сўмлик ёзув столлари, 33 дона жами 27 млн 777 минг сўмлик совуткичларга, корхоналарнинг ҳаммаси бўлиб 480 млн сўмлик жуда кўп миқдордаги мол-мулкларини яроқсиз ҳолатга келтириб, қасддан шикаст етказишган», — дейилади ИИБ хабарида.
Корхонанинг видеокузатув камераларидаги тасвирлар кўздан кечирилиб, ишга алоқадор бўлган ишчилар жиноят иши доирасида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter