Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пул ўмарган шахс банк ходими бўлиб чиқди

Пул ўмарган шахс банк ходими бўлиб чиқди

Фото: «Xabar.uz»

Наманган шаҳрида яшовчи 60 ёшли В.Д. (эркак) ариза билан мурожаат қилиб, банк пластик картасидаги пуллари номаълум шахс томонидан ўмарилганини қайд этган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи 32 ёшли А.А. (эркак) содир этганлиги аниқланди.

А.А. банк масъул ходими бўлиб, В.Д.нинг пластик картасидан жами 2.553.488 сўм пулларини мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда ечиб олган.    

Жиноят содир этган А.А. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, А.А.га содир этган жиноий ҳаракатлари учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг