Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокурор Абдуқодир Мўминовни 11 йил озодликдан маҳрум этишни сўради

Прокурор Абдуқодир Мўминовни 11 йил озодликдан маҳрум этишни сўради

Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида блогер Абдуқодир Мўминовга оид ишнинг суд тергови якунланиб, суд музокаралари бошланди. Музокараларда прокурор томонидан Мўминовга нисбатан узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум этиш ва 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклаш сўралди.

Эслатиб ўтамиз, А.Мўминовга доир суд иши жорий йилнинг 25 июлидан бошланган эди. У Жиноят кодексининг 141-1-модда (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми «а,б» бандлари, 165-модда (Товламачилик) 3-қисми «а» банди, 168-модда (Фирибгарлик) 3-қисми «б,в» бандлари, 4-қисми «а» банди, 189-модда (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ҳамда 28-211-модда (Пора беришга қасд қилиш) 3-қисми «а» банди билан айбланяпти.

Айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган.

А.Мўминов мазкур жиноий иш доирасида жорий йилнинг 8 февралида қамоққа олинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг