Жарқўрғонлик аёлнинг видеомурожаати юзасидан прокуратура расмий баёнот берди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро З.Холмуродованинг турмуш ўртоғи ва қайни укасининг ҳаракатидан норози бўлиб, йўллаган видеомурожаати вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилган.
Қайд этилишича, П.Эргашев янгаси З.Холмуродовани ҳақорат қилганлиги ва унга енгил тан жароҳати етказганлиги юзасидан ЖИБ Жарқўрғон туман судининг 12.02.2021 йилдаги қарорига кўра, П.Эргашевга нисбатан МЖтКнинг 41-модддаси (ҳақорат қилиш) ҳамда 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми билан жарима жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, фуқаро З.Холмуродованинг мурожаатида баён қилинган турмуш ўртоғи Ч.Норматов ва қайни укаси П.Эргашевлар томонидан зўрлик ишлатиб, доимий равишда жинсий алоқада бўлганлиги ҳолати юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган.
Терговга қадар текширув натижасига кўра, мурожаатда баён қилинган ҳолатларда бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли 30.03.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шу билан бирга, З.Холмуродова ва Ч.Норматовларни шаърий никоҳлаган Х.Тга нисбатан МЖтКнинг 240-моддаси (диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш)1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 30.03.2021 йилда ЖИБ туман судига юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter