Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура пойтахт ҳокимлигини судга тортмоқда

Прокуратура пойтахт ҳокимлигини судга тортмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Шайхонтоҳур туман прокуратураси Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан судда даъво очди.

Гап шундаки, фуқаро С. Ногайнинг пойтахтнинг Навоий кўчасидаги савдо қаторларида (собиқ «ярмарка») жойлашган дўкони бир неча йил аввал бузиб ташланган бўлса-да, бунинг учун сариқ чақа товон тўланмагани айтилади.

Орадан йиллар ўтиб, ниҳоят, фуқаронинг мурожааатига жиддий равишда қулоқ тутилди. Натижада туман прокуратураси унинг манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига даъво киритди. Унда бузиб ташланганлиги учун Тошкент шаҳар ҳокимлигидан мулкдор фойдасига 1.200.000.000 сўм зарар ундириш сўралмоқда.

«Xabar.uz» сўровига кўра, Бош прокуратура матбуот хизмати судга даъво ариза шу йилнинг 2 декабрь куни киритилганини тасдиқлади. Яқин кунларда суд мажлиси бошланиши эҳтимоли юқори.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг