Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура катта миқдордаги талон-торожликни фош этди

Прокуратура катта миқдордаги талон-торожликни фош этди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Унда «Қўнғирот ун заводи» АЖ томонидан шартномавий муносабатлар асосида ишлаб чиқариш учун қабул қилиб олинган жами 1700 тонна шоли маҳсулоти моддий жавобгарлик шартномаси асосида Б.А.нинг жавобгарлигига берилиб, Қонликўл тумани, «Жайхун» ОФЙ ҳудудида жойлашган, жамиятга ижара шартномаси асосида фойдаланишга олинган омборга жойлаштирилган.

«Ўздонмаҳсулот» АК бошқарув раиси буйруғига асосан Б.А.нинг жавобгарлигидаги шолининг кирим ва чиқими инвентаризациядан ўтказилганида 1 млрд. 177 млн. 141 минг 861 сўмлик 817 минг 902 кг. шоли маҳсулотлари камомади аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг