Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ППХ ходимлари қидирувдаги икки аёлни ушлашди

ППХ ходимлари қидирувдаги икки аёлни ушлашди

Фото: ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан ўғирлик ва босқинчилик жинояти бўйича қидирувда бўлган икки аёл аниқланиб, ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

2020 йил 4 сентябрь куни ўтказилаётган қидирув тадбири давомида, Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «в, г» бандлари, 46-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жазо ўташдан бўйин товлаб, жорий йил май ойидан қидирувда бўлган 31 ёшли Е.Б. (аёл) вилоят ИИББ 1- минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари сафдор О.Норметов ва сержант А.Аъзамовлар томонидан аниқланиб, ушланди.

Шунингдек, 10 сентябрь куни ўтказилган қидирув тадбир натижасида Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, унга тайинланган жазони ўташдан бош тортиб юрган қидирувдаги 25 ёшли Н.М. (аёл) Чилонзор туманида эканлиги аниқланиб ушланди.

Ушбу шахсларга қонуний чора кўрилиши учун ҳудудий ИИБларга топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг