«Ўзтрансгаз» мансабдорларига жиноят иши қўзғатилгани хабарига муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши қарори нусхаси тарқалди.
Мазкур ҳолатга Бош прокуртура расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жиноят иши Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилганида, терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлақонли ўтказилмасдан қарор барвақт қабул қилинганлиги аниқланган.
«Шу сабабли, жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарор 16 май куни бекор қилиниб, қўшимча равишда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб боришлик учун юборилган», дейилади муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter