Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шунчалик соддамизми? Камерунликлар ўзбекларни қандай чув туширгани маълум бўлди

Шунчалик соддамизми? Камерунликлар ўзбекларни қандай чув туширгани маълум бўлди

Фото: ИИВ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Камерун фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунига етди.

Aввал хабар берилганидек, Камерун Республикасидан келган бир неча фуқаролар ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига гўёки сайёҳ сифатида келишиб, осуда ва фаровон юрт фуқароларини мулкини талон-торож қилиш пайига тушишади.

Фото: ИИВ

Улар Камерун давлатида бўла туриб, жиноий режаларини амалга оширишлари учун Ўзбекистонда истиқомат қилувчи бир неча фуқаролар билан интернет ижтимоий тармоқлари орқали мулоқотга киришиб, ўзларини «инвестор» сифатида таништиришган. Мулоқот жараёнида ўзаро ҳамкорликни таклиф қилиб, фуқароларнинг иқтисодий томондан молиявий аҳволини билиб, сармоя киритиш имкониятига эга шахсларни саралаб олишади.

Шундан сўнг, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг қандай фаолият билан шуғуланаётганликларини билиб, ўзларини ҳам ушбу соҳа вакили сифатида кўрсатиб ишончига киришишади.

Жиноий режага кўра, Камерун фуқаролари Ўзбекистонга сайёҳ сифатида келишиб, интернет тармоғи орқали яқин мулоқатга киришиб олган фуқаролар билан учрашишади. Учрашув вақтида уларга Ўзбекистонга барчаси 100 AҚШ долларлик купюралардан иборат катта миқдорда 2 милиондан 10 милион AҚШ долларигача бўлган пул маблағларини олиб келаётганликларини, бироқ ушбу пулларни божхона хизматидан четлаб ўтиш учун қора ва оқ рангга бўяганликларини, Ўзбекистонга келгач уларни яна валютага айлантириш учун ҳақиқий валюта купюраси ва кимёвий кукунлар зарурлигини айтиб, 100 AҚШ долларидан махсус қоғозга кимёвий аралашмалар ёрдамида 300 AҚШ доллари тайёрлаб бериши мумкинлигини айтиб, пулларни кўпайтириб олиш имконияти борлигини айтган ҳолда фуқароларни қизиқтириб, алдов йўли билан бир нечта фуқаролардан жами 340.000 AҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини алдов йўли билан эгаллаб, жуда кўп миқдорда мулкий зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 2 октябрда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Камерун Республикасининг бир неча фуқароларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, Камерун Республикаси фуқаролари фирибгарлик жиноятидан ташқари жуда кўп миқдорда қалбаки пулларни ўтказиш билан ифодаланган ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликлари аниқланиб, Камерун фуқаролари «KOM HIPPOLYTE ARISTIDE, BIAKOP PATRICK ва TAGUE SIANDEU FABIEN»ларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан, «TOMI TCHAPMI RODRIGUE WILFRED»га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари билан ва «JOHN FRU NDUMA FOMBE»га нисбатан эса 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, уларнинг барчасига «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан айблов хулосаси тузилиб, тегишли судловликда кўриш учун Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси тартибида Бош прокуратурага юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг