Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «туяқуш бизнеси» билан шуғулланган фирма раҳбари қамоққа олинди

Ўзбекистонда «туяқуш бизнеси» билан шуғулланган фирма раҳбари қамоққа олинди

«Straus House» МЧЖ таъсисчиси Исроилов Иброҳим Равшан ўғли Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти «Kun.uz»га хабар берган.

Дастлабки тергов жараёнларида аниқланишича, «Straus House» МЧЖ мансабдор шахслари Тошкент шаҳар, Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи жисмоний ва юридик шахслар билан 2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида 90 кун муддат ичида Жанубий Африка Республикасидан «Острич» зотли туяқуш (страус) жўжасини етказиб бериш юзасидан шартномалар расмийлаштириш орқали уларнинг ишончига кириб, республиканинг турли вилоятларида яшовчи 300 нафардан ортиқ фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишда гумон қилинмоқда.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг