Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўз турмуш ўртоғига ОИТС юқтирган аёлга ҳукм ўқилди

Ўз турмуш ўртоғига ОИТС юқтирган аёлга ҳукм ўқилди

Иллюстратив фото

Сирдарёлик Феруза (исми ўзгартирилган) ҳамма аёлларга ўхшаб оила қуриб, бахтли бўлмоқчи эди, лекин у 2016 йилда ОИТС касаллигига дучор бўлди, шу оғир дардга чалинган бўлса ҳам оила қуришга қарор қилди.

Феруза ўзини ОИТС касаллигига чалинганлигини билса-да, ушбу касалликни уйига келган совчилардан яшириб, турмуш қуришга розилик билдирди. 2020 йил 7 март куни Зуфарбек (исми ўзгартирилган) билан шаърий никоҳдан ўтиб, улар оила бўлиб яшадилар, оқибатда турмуш ўртоғи ОИТС касаллигини юқтириб олди.

Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси Б.Мамадаминовнинг маълум қилишича, суд ушбу жиноят ишини ҳар томонлама кўриб чиқиб, Ферузани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини ва энг асосийси жабрланувчининг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, сутканинг соат 22:00 дан 06:00 гача яшаш жойидан чиқишини чеклаган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг