Ўз чақалоғини ҳожатхонага ташлаган келинчакка ҳукм ўқилди
2018 йил 3 апрель куни соат 19:00 ларда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи судланувчи Х.Б. ўзининг яшаш уйи ҳожатхонасида соғлом қизалоқни дунёга келтиради. Бу ҳақда «Darakchi.uz» нашри хабар бермоқда.
Бир ойлик келинчак ушбу ҳолатдан шарманда бўлишдан қўрқиб, чақалоғини қасддан ўлдириш мақсадида уни ҳожатхона ичига ташлаб юбориб, чақалоқни яшириш мақсадида ҳожатхона ичига хом ва пишган ғишт бўлакларини чақалоқни устига ташлаб юборган.
Шундан сўнг Х.Б мазкур ҳолатни яқинларидан яшириб, қорнида бўлган бир ойлик ҳомиласи тушиш хавфи бўлаётганлиги сабабли қон кетаётганлигини айтганлиги учун яқинлари томонидан Олтиариқ туман марказий шифохонасига олиб борилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Бу вақтда хонадонда қолган фуқаро Ф.М ҳожатхона ичидан чақалоқ йиғиси келаётганлигини эшитиб, ҳожатхона ичида бўлган гўдакни қўшнилар ёрдамида олиб чиқиб, туман марказий шифохонасига олиб борган.
Олтиариқ туман Марказий шифохонасида чақалоққа кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолиниб, Х.Бнинг жиноий қилмиши ошкор бўлади.
Судда судланувчи Х.Б айбига тўлиқ иқрор бўлди ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтган.
Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман суди томонидан Х.Б.га 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter