Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Отабек Сатторийга оид жиноят иши очиқ судда кўрилади

Отабек Сатторийга оид жиноят иши очиқ судда кўрилади

Отабек Сатторий.

Жиноят кодексининг 139 (туҳмат), 140 (ҳақорат қилиш) ва 165 (товламачилик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Отабек Сатторийга оид жиноят ишини кўриб чиқишга доир очиқ суд жараёни жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида 2021 йил 11 март куни соат 10:00 да бошланади. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси блогер Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш жараёнини якунланганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, товламачиликда айбланаётган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг қамоққа олиниши бўйича жамоатчилик томонидан холис текширув ўтказилиши талаб қилишганди.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Сурхондарёда ҳокимларни танқид қилиб келган блогер Отабек Сатторийнинг бозорда видеога олаётган пайтда маъмуриятдагилар томонидан телефони синдирилган ва шу телефони учун янгисини олаётганда унга товламачилик айби илингани ҳақида хабар қолдирганди.

Журналистлар ижодий уюшмаси ҳам блогер Отабек Сатторийнинг қамоққа олиниши ҳолатига муносабат билдирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг