Ота ўз фарзандларини жиноий шерик қилди
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида шу йил 6 октябрь куни «Кўҳна шаҳар» МФЙда яшовчи Ў.Қ. ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
У шу йил 28 сентябрь кунидан 5 октябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар «Руслан чорвадор инвест» фермер хўжалиги дала майдонидан 5 бош қорамолни ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни «Ўзбекистон» МФЙда яшовчи Р.Ш. ва унинг бирга яшовчи ўғиллари О.Ш. ҳамда А.Ш.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter