Ота-онасига алимент тўлашдан бош тортган фарзанд қамоққа олинди
Мажбурий ижро бюроси органларида, ўз ота-онасига алимент тўлайдиган ва ҳаттоки уни тўлашдан бўйин товлайдиганлар ҳам учрайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Э.К.дан отаси ва онаси С.К. ва М.К.ларга ҳар ойда 300.0 минг сўмдан алимент ундириш белгиланган. Бироқ, қарздор 17 ой давомида ота-онаси учун жами 9.6 млн сўм алиментни тўлашдан бош тортиб келган.
Бюронинг Бағдод туман бўлими томонидан қарздор Э.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-5-моддаси 1-қисми билан ҳужжатлар тўпланган ва суд қарори билан унга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter