Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Openbudget» учун овоз йиғиб бераман» — 37.000.000 сўмни ўмарган талаба қўлга тушди

«Openbudget» учун овоз йиғиб бераман» — 37.000.000 сўмни ўмарган талаба қўлга тушди

Ташаббусли бюджет лойиҳасида 4.000та овоз йиғиб беришни ваъда қилган фирибгар 18 ёшли талаба бўлиб чиқди.

Фарғона вилояти, Қува туманида яшовчи 26 ёшли Х.О. мурожаат қилиб, «номаълум шахс» «телеграм» мессенжери орқали у билан боғланиб, унга «Openbudget» ташаббусли бюджет лойиҳасида 4.000та овоз йиғиб бераман деб алдаб, унинг банк картасидан 37.000.000 сўм пуллари ечиб олганлигини маълум қилган. 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти, Термиз туманида яшовчи 18 ёшли Ч.С. содир этганлиги, у «телеграм» мессенжери орқали Х.О. билан боғланиб, унга «Openbudget» ташаббусли бюджет лойиҳасида 4.000та овоз йиғиб беришини ваъда қилиб, унинг банк картаси рақами ва махфий кодини қўлга киритиб, унинг банк картасидан 37.000.000 сўм миқдоридаги пулларини ечиб олганлигини маълум бўлди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ч.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ч.С. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар  учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг