Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ОМАД ШОУда иштирок этинг» — навбатдаги тузоқ ҳақида огоҳлантириш берилди

«ОМАД ШОУда иштирок этинг» — навбатдаги тузоқ ҳақида огоҳлантириш берилди

Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда «ОМАД ШОУ» теле-ўйини номидан хабар тарқатила бошланди.

Унда «ОМАД ШОУда онлайн тарзда иштирок этиб омадингизни синаб кўришингиз мумкин» мазмунидаги хабар берилмоқда.

ИИВ Киберхавфсизлик марказига кўра, ушбу хабарлар ёлғон, асло уларга ишонманг!

«Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар. Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг», дейилади огоҳлантиришда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг