Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

OLXда «ин қурган» яна бир фирибгар қўлга олинди

OLXда «ин қурган» яна бир фирибгар қўлга олинди

Жиззах вилоятида яшовчи 28 ёшли Р.Б. olx.uz веб-саҳифаси орқали эълон бўйича номаълум шахс билан гаплашиб, ижарага уй олиш мақсадида олдиндан тўлов сифатида жами 700.000 сўм пулларни ўтказиб беради.

Кўрсатилган манзилга борганида эса, алданганини тушуниб етади.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази маълум қилишича, жабрланувчининг аризаси асосида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи 22 ёшли С.С. эълонлар веб-саҳифасига сохта хабар жойлаган ҳолда амалга оширганлиги аниқланган.

Фирибгарлик содир этган С.С. ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, С.С. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг