Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтиариқ тумани марказий шифохонаси ҳовлисидаги муштлашув салбий оқибат келтириб чиқарди

Олтиариқ тумани марказий шифохонаси ҳовлисидаги муштлашув салбий оқибат келтириб чиқарди

2019 йил 10 июль куни соат 06:00ларда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи 21 ёшли Ж.М. туман марказий шифохонаси ҳовлисида ўзаро жанжал сабаб Полосон МФЙ Булоқбоши кўчасида яшовчи 29 ёшли И.А.нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олинган жароҳат натижада И.А. касалхонага ётқизилиб, Ж.М. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг