Олий судга янги судьялар сайланди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан:
Нурали Жавлиев (1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судяси лавозимида ишлаган),
Нодиржон Хаджиматов (1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Фарғона вилоят маъмурий судининг судяси лавозимида ишлаган),
Шарофиддин Болиев (1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят маъмурий судининг судяси лавозимида ишлаган),
Дурдонахон Абдукахарова (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судяси лавозимида ишлаган),
Абатбай Аяпов (1984 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлари бўйича судяси лавозимида ишлаган),
Элбекжон Тургунбоев (1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимида ишлаган),
Лутфулла Мамаражабов (1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимида ишлаган),
Зоир Рустамов (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Сурхондарё вилоятининг иқтисодий ишлар бўйича судяси лавозимида ишлаган),
Феруз Ражабов (1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган, Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судяси лавозимида ишлаган) ўн йиллик муддатга Олий суд судяси лавозимига сайланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори билан Хамраев Алишер Шоназарович ва Зиганшина Гузал Равилевна беш йил муддатга ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши аъзолари – Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши судялари этиб сайланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter