Олий суд ва Бош прокуратура вакиллари роса «терлашди»
Кеча, 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида содир этган оғир жиноятлари учун узоқ йиллардан бери жазо ўтаётган 23 нафар аёлнинг жиноят ишлари назорат тартибида кўриб чиқилди.
Очиқ суд мажлисига яқинда Олий суд раиси ўринбосари этиб сайланган Икром Муслимов раислик қилган бўлса, давлат айбловчиси сифатида Бош прокурор ўринбосари лавозимида иш бошлаганига кўп бўлмаган Светлана Ортиқова қатнашди.
Оғир жазоларга оид жиноят иши ҳужжатлари бир неча жилдларни ташкил этиши маълум. Уларнинг ҳар бирини назорат тартибида ўрганиб, муайян хулосага келиш ҳазилакам иш эмас. Бугунги очиқ суд мажлисида иштирок этган бошқа масъулларнинг (хусусан, Хотин-қизлар қўмитаси вакилларининг) меҳнатини эътироф этган ҳолда айтиш мумкинки, асосий юк эски ишхоналарида янги лавозимга тайинланган икки мулозим зиммасига тушиши тайин эди (найзанинг учи бўлиш осонми?). Шундан келиб чиқилса, кечаги оғир суд жараёнида Олий суд раиси ва Бош прокурорнинг янги ўринбосаларини яхшигина «терлагани»ни тасаввур қилиш эмас.
Очиқ суд мажлиси салкам уч соат давом этди. Бир қарашда бунча вақт 23 нафар маҳкуманинг «иши» кўриб чиқишга камлик қилади, албатта. Бироқ «иш»лар юмалоқ-ёстиқ қилиб кўрилгани йўқ. Бундай суд мажлисиларига яхшигина вақт тайёргарлик кўрилиши маълум. Жиддий таёргарлик кўрилганики, унда маҳкумалар қандай жиноятлар содир этишгани, узоқ йиллардан бери «ўтириш»га мустаҳиқ этган қилмишларга қўл уришининг туб сабабларига ойдинлик киритиб, тайинланган жазолар қандай омилларга асосан камайтирилганидан ташқари, бир неча марта суднинг қора курсисига ўтиришга улгурган ожизалар яна жиноят кўчасига кирмаслигига берилган кафолатларгача муҳокама этилди. Бу эса ўтган суд жараёнларини икки-уч чизгилар билан ифодалаб бўлмаслиги кўрсатади.
«Xabar.uz»ни кузатиб боринг, бўлиб ўтган суд очиқ суд мажлиси ҳақида атрофлича тасаввур берадиган мақола ҳадемай эътиборингизга ҳавола этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter